05 April 2019
23:19 - Жаҳон Банки Президенти этиб АҚШ Молия Вазирининг ўринбосари Дэвид Малпасс сайланди
Жаҳон Банкининг Президенти Жим Ён Ким бу лавозимда ишлашга яна 1 йил бор муддати бўлишига қарамасдан шу йил февраль ойида истеъфога кетган ва унинг вазифасини вақтинча Кристалина Георгиева бажараётган эди.

Бугун АҚШ Молия Вазирининг ўринбосари Дэвид Малпасс Жаҳон Банкининг Кенгаши тарафидан Президент лавозимига тайинланди. Reuters Агентлигининг хабарида айтилишича, 73 йилдан бери Жаҳон Банкининг президенти вазифасига бу банкнинг энг катта кредитори бўлган АҚШнинг вакили сайланиб келаётган экан. Бу анъана яна давом эттирилибди.

Яна шу хабарда айтилишича, Дэвид Малпасс охирги президент сайлови кампанияси даврида Доналд Трампнинг маслаҳатчиси бўлган ва айнан Доналд Трамп уни Жаҳон Банки Президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатган экан.

“Ҳаракат” Агентлиги бундан аввалги хабарида Жаҳон Банкининг Ўзбекистон иқтисодиёти кейинги йилларда ортиб бориши ҳақидаги прогнозлари устидан кулган эдик. Бизнинг кулишимиз натижасида деб ўйламаймиз, аммо Жаҳон Банкига янги президентнинг сайланиши – бу банкни демократроқ бўлишига хизмат қилади деб умид қиламиз.

Расмда - Дэвид Малпасс ва Доналд Трамп.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону