3 апрелдаги хабаримизда Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот 2019 йилда 5,2% га ортишини прогноз қилганини билдирган эдик. Ялпи Ички Маҳсулот ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи эканлигидан келиб чиқсак, Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда иқтисодиёт 2019 йилда 5,2% га ортишини прогноз қилганини тушунамиз. Ўша хабаримизда, Ўзбекистоннинг иқтисодиёти дунёнинг ривожланган мамлакатларини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Россиядан 7-10 баравар, яъни 700-1000 фоиз кучсиз эканлигини, демак, бизда иқтисодиётнинг 5,2 фоизга ортиши билан мақтаниш масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини ҳам алоҳида урғулаган эдик.
Аммо, тан олиш керакки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу рақамларга ҳеч қандай таҳлил бермаяптилар, демак, халқни алдаш ва лақиллатиш билан шуғулланмоқдалар.
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари халқни алдаш билан қайндай шуғулланаётганларини кўрсатувчи яна бир мисол келтирмоқчимиз.
Kun.uz Интерент нашри ҳеч қандай таҳлилсиз бугун хабар қилишича, Жаҳон Банки Ўзбекистонда бу йил иқтисодиётнинг ўсиш прогнозини 5,1 фоиздан 5,3 фоизга чиқарибди. Жаҳон Банки инфляция босими кейинги икки йил ичида сақланиб қолиши, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 5,5% , 2021 йилда эса 6% бўлиши кутилаётганини ҳам урғулабди.
Ҳрматли ўқувчиларимиз, кўраяпсизми, Ўзбекистонимиз Шавкат Мирзиёнинг косметик ислоҳотлари натижасида қанчалик юксалармиш, бу йил иқтисодиётимиз 5,3 фоизга, кейинги йил 5,5 фоизга, 2021 йилда эса 6 фоизга (!!!!) ортармиш. Оддий ўзбеклар бундай хабарларни ўқиб, хурсандчиликдан эс-ҳушларини йўқотиб қўядилар-ку!
Бунга йўл қўймаслик учун, ўзбекларга эслатиш керакки, Ўзбекистонимиз иқтисодиётининг киши бошига кучи билан ривожланган давлатлардан 30-50 баравар, яъни 3000-5000 фоиз орқада эканлигини қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Қозоғистон ва Россиядан 7-10 баравар, яъни 700-1000 фоиз орқада. Шунча орқада эканмиз, бизда иқтисодиётимизнинг қандайдир 5,3 ёки 6 фоизга ортиши ҲЕЧ НАРСА ЭМАС-КУ! Агар иқтисодиётимиз Жаҳон Банки ва Осиё Тараққиёт Банки айтаётгандек, 5-6 фоизга ортса ҳам, бошқалардан орқадалигимиз аввалги даражада қолаверади-ку!
Шу сабабли, ҳар доим айтаётган фикрларимизни қайтарамиз. Ўзбекистон халқи майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишни, тезроқ ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтишни талаб қилиши керак. Ўз вақтида Россия ва Қозоғистон шундай қилишгани учун ҳозир биздан 7-10 баравар олдиндалар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения