31 March 2019
18:51 - Бугун Украинада президентни, Туркияда маҳаллий ҳокимларни сайлашмоқда
Бу икки мамлакатда сайловларга қизиқиш жуда катта. Икки мамлакатда ҳам майда-чуйда жанжаллар чиқиб турибди, диққатга сазовор янгиликлар бўлиб турибди.

Аммо, Туркиядаги воқеалар эътиборга кўпроқ лойиқ. Мамлакатнинг марказидаги Малатя вилоятининг туманларидан биттасининг сайлов участкасида сайлов комиссияси ходими билан сайловчи ўртасида чиққан жанжалда бир сайлов комисияси аъзоси ва бир сайловчи ўлди.

Иккинчи воқеа ҳам жуда қизиқ. Туркиянинг Истанбулга ва Қора денгизга яқин жойидаги Карабук вилоятининг туманларидан бирида бўйи 2 метр 13 сантиметр бўлган ва бўйи узунлиги билан жаҳонда биринчи ҳисобланган тахминан 20 ёшли Румейса Гелги исмли қиз овоз берди. У қандайдир касаллиги туфайли ўзи юролмас экан. Уни ғилдиракли креслода ота-онаси олиб келишди. У фотокамераларга қараб ва кулмсираб туриб, сайлов бюллетенини қутига ташлади.

Туркияданинг жанубида сайлов участкалари бекилишга бошлади. Бир неча соатддан кейин иккала мамлакатда ҳам ҳамма сайлов қутилари бекилади, кейин натижаларни кутишга бошлаймиз.

Истанбулдаги аэропортда ҳам сайлов куни одам кўплиги ҳаммани ҳайрон қолдирди (расмда).

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону