31 March 2019
15:44 -
Шавкат Мирзиё Бухорога бориб келди, 2 ректор ва 3 туман ҳокими ўзгартирилди, аммо бу ўзгаришлардан фойда бўлмайди
Ўзбекистлн Президентининг 2 кунлик Бухоро сафаридан кейин бу ердаги 3 та олий таълим даргоҳидан 2 тасининг ректори ўзгартирилди.
2014 йилдан буён Бухоро Давлат Университети ректори вазифасида ишлаб келган Абдуқобил Тўлаганов лавозимидан олинди, унинг ўрнига шу вақтгача Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида халқаро ҳамкорлик бўйича проректор сифатида ишлаб келган Обиджон Ҳамидов янги ректор этиб тайинланди.
2013 йилдан буён Бухоро Муҳандислик Технология Институти ректори бўлган Улуғбек Муҳамедханов ҳам лавозимидан олинди, унинг ўрнини 2014-2015 йилларда Гулистон Давлат Университети ректори вазифасини бажарувчи бўлган, кейинроқ шу университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида, кейинги йилларда Тошкент Кимё-технология Институтида ишлаб келган техника фанлари доктори Нусратулло Баракаев тайинланди.
Бухородаги 3-чи олий таълим муассаси - Бухоро Тиббиёт Институти ректори, профессор Амрилло Иноятов ўз лавозимини сақлаб қолгани ҳам хабарларда айтилмоқда.
Булардан ташқари Шавкат Мирзиё Бухородаги 3 туман ҳокимини ишдан улоқтирибди. Табиий, расмий хабарларда “ишдан улоқтирилди” сўзлари ишлатилмаган, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев бугун 31 март куни Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманларида ўтказилган Халқ депутатлари кенгашиларининг навбатдан ташқари сессиясларида иштирок этиб, янги ҳокимларни таништиргани айтилган.
Аммо, тушуниш керакки, бу шаклда кадр алмаштириш билан ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди. Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва ҳокимларни тўғридан-тўғри халқ сайлайдиган қилиб қўйиш керак.
Бизда ҳамма олий ўқув юртлари давлатники эканлигини ҳисобга олиб, ҳеч бўлмаса, Туркияда каби янги ректор тайинлаш йўлига ўтиш керак. Туркияда университет ўқитувчилари яширин овоз бериш йўли билан 3 номзодни танлайдилар ва улардан биттасини танлаб олишни давлат президенти қилади.