29 June 2009
23:36 - “Қирғизистон-Франция-Германия” Халқаро Кинофестивалининг асосий мукофоти ўзбек режиссерига берилди
22-28 июнь кунлари Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида ўтказзилган “Қирғизистон-Франция-Германия” Халқаро Кинофестивалининг асосий мукофоти (Гран-при) ўзбек кинорежиссери Шуҳрат Каримовга берилди, деб хабар қилади АКИпресс. Шуҳрат Каримов фуқаро ва системанинг бир-бирига қарама-қарши туришини ёрқин ифодаловчи “Светофор” фильми учун 1000 евро ва Катта Тандир Нон мукофоти билан тақдирланган.

Иккинчи ўрин (300 евро ва Катта Тандир Нон) Далмира Тилепберганованинг “Тирик аёл” фильмига берилди.

Учинчи ўринда (200 евро ва Катта Тандир Нон) - Эмир Байгазиннинг (Қозоғистон) “Оғирлик ташувчи” (Весогонщик) фильми.

Кинофестиваль жюрисида СССР халқ артисти, машҳур қирғиз кинорежиссери Болот Шамшиев, таниқли француз продюсери Гийом де Сей ва бошқалар бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону