30 June 2009
00:19 - Қува туманида замонавий деҳқон бозори фойдаланишга топширилди, Ислом Каримнинг бундаги роли айтилмаяпти
Қувада сотувчи ва харидорларга қулай шарт-шароит яратувчи деҳқон бозори яратилди. Бу ишда “Шодлик” ҳамда “Иқтисод” қурилиш фирмаларининг ҳиссаси катта бўлди, деб ёзади ЎзА.

Хабарда “Деҳқон бозори” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуллажон Фозиловнинг қуйидаги сўзларидан бошқа ҳеч нарса йўқ: “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилида янги бозорнинг ишга туширилиши қуваликларни беҳад қувонтирди. Деҳқон ва фермер хўжаликларимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорларимиз тўкинлигини таъминламоқда.”

Бозорнинг катталига қандай, неча киши у ерда савдо қилиш имкониятига эга, бозор техник жиҳатдан қандай жиҳозланган каби саволларга хабарда жавоб йўқ. Хабар тайёрлаган мухбирларнинг бундай нарсаларга ақли ҳам етмаса керак. Қолаверса, ўзбек хабарчилигининг аҳволи шу. Аммо, бу бозор “президентимизнинг раҳнамолигида” қурилгани тилга олинмаганлиги - хабар муаллифининг ғоявий етук эмаслигидан дарак беради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону