29 June 2009
20:00 - Ишдан олингандан кейин ғойиб бўлган банкир-мультимиллионернинг жасади топилди, Гулнора Каримова ҳали ғойиб бўлмаган
25 июнда “Ғарбда буюк депрессия: ишидан олинган банкир икки милтиқ билан ғойиб бўлди” номли хабаримизда Лондонлик банкир-мультимиллионер ишидан бўшатилгандан кейин уйидаги икки милтиғини ҳам олиб ғойиб бўлгани айтилганди. Дунё оммавий ахборот воситаларининг The Daily Mail газетасига асосланиб билдиришича, кеча Беркшир ўрмонида унинг жасади топилган. У ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда.

Бир неча ой аввал АҚШдаги йирик молиявий ширкатнинг директори ишдан олингач, ўзини ўзи осиб ўлдирилганди. У ҳам мульти-миллионер бўлгани ҳаммага маълум.

Хўш, ишини йўқотган мульти-миллионерлар нега ўз жонига қасд қилишмоқда? Бундай юксак савияли мутахассислар барибир иш топадиларку! Уларнинг миллонлари ҳатто бошқа иш тополмаслар ҳам яхши яшаш имкони берардику!

Уларнинг дунёдан тезроқ кетишга ошиқишларининг сабаби – асосий бойликлари қаллоблик йўли билан топилганида. Ишдан кетишгач, улар ўртага чиқади, натижа узоқ йилларга қамалиш бўлади.

Худди шу каби Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримованинг қаллоблик йўли билан топган бойликлари устида кўз ёши тўкишни асосий вазифаси қилиб олган Янги дунё ёки Туронизамин каби мазохист сайтлар ўзларини ортиқча қийнамаслар ҳам бўлади Чунки, ахир бир кун президент курсисидан кетади, катта қаллобларнинг тақдири ҳамма ерди бир хил – Гулнора ғойиб бўлади. Топилган байликлар эса, 21 асрда ҳеч қаерга ғойиб бўлолмайди. Шунинг учун, Жаҳонгир ва Юсуфлар бекорга йиғи-сиғи қилавериш ўрнига, амалий иш билан шуғуллансалар, балки, бирон фойдаси бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону