29 June 2009
19:11 - Россия президенти Бакуга келди, асосий мақсад – табиий газ сотиб олиш ҳақида келишиш
Бугун бир кунлик ташриф билан Россия президенти Дмитирий Медведев Бакуга келди ва аэропортдан тўғри Озорбайжонлик ҳамкасбининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳига кетди, деб хабар қилади русларнинг расмий ИТАР-ТАСС агентлиги. Хабар тушдан кейин пайдо бўлганини ҳисобга олса, Медведевнинг ташрифи бир кун ҳам эмас, ярим кун давом этишини тахмин қилиш мумкин.

Агентликнинг Кремлдаги манбаларга ва Газпром раҳабари Алексей Миллерга асосланиб билдиришича, Медведев Алиев билан ёқилғи-энергетика комплекси бўйича, хусусан, Озорбойжондан табиий газ сотиб олиш ва Шох-Денгиздаги газ заҳираларини биргаликда ишлатиш бўйича музокаралар олиб боради.

Бундан ташқари икки мамлакат чегарасини белгиловчи Самур дарёсининг сув ресурсларидан фойдаланиш, ҳамда Каспий денгизи мавзусига бағишланган масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону