28 June 2009
05:35 - Мусави сайловда берилган овозларни қайта санашда иштирок этмоқчи эмас
12 июнда Эронда ўтказилган президент сайловида ютқазгани эълон қилинган Мирҳусайин Мусави овозларни қайта санаш учун тузилган махсус комиссиянинг ишида иштирок этишни рад қилди. Конституция Қуриқчилари Кенгаши сайлов бюллетенларининг 10 фоизини қайта санаб чиқиш учун ҳукумат расмийлари ва мухолифат вакилларидан иборат комиссия тузишга қарор қилганди.

Мусави бундай комиссияда иштирорк этмоқчи эмас. Унинг талаби ҳали ҳам эскисидек – сайлов натижаларини бутунлай бекор қилиш ва янги сайлов ўтказиш. Сайловда қатнашган бошқа номзод – Меҳди Кароби ҳам комиссия ишида иштирок этмаслигини билдирган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону