28 June 2009
03:46 -
Россия ва НАТО ҳарбий ҳамкорликни қайтадан тиклашга келишдилар

Маълумки, ўтган йил август ойида бўлган Россия-Гуржистон уруши вақтида НАТО гуржилар тарфини олган ва Россия билан нафақат ҳамкорликни, балки, умуман алоқаларни ҳам тўхтатиб қўйган эди. Алоқалар тиклангани ва ҳамкорлик давом этишини Россия-НАТО Кенгашида иштирок этаётган НАТО Бош котиби Яап де Хооп Схеффер тасдиқлаган. У Россия билан НАТО ўртасида Гуржистон бўйича келишмовчиликлар борлигини, улар тезда йўқ бўлмаслигини, лекин улар Россяи билан алоқаларни тиклаш йўлида ғов бўлолмаслигини ҳам урғулаган.
Буслар ҳамкорлик бошланганини ўз ғалабалари сифатида кўраётганларини яширмаётган бўлсалар ҳам, аслида, вазият бошқачароқ. НАТО ҳамкорликни давом эттиришни Россия олдига Гуржистон масаласида ҳам кескинров талаблар қўйиш учун фойдали бўлган механим деб ҳисобламоқда.
.