27 June 2009
01:10 -
Қотилликда ноҳақ айбланган ўсмирлар суд залида ўз жонига қасд қилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоятининг аппелация судлов ҳайъати мажлисида судланувчилар ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда хабар тарқатган “Озодлик” радиоси мухбириниг айтишича, адолатсизликка нисбатан сўнгги чора сифатида исён қилган етти ўсмир биринчи инстанция судида 8,5 йилдан 19 йилгача қамоқ жазоларига ҳукм қилинган экан.
Маълум бўлишича, маҳаллий Теҳрон ресторанидаги ур-тўполон пайтида ўлдирилган одамнинг қотиллари сифатида ҳибсга олинган ёшлар миршабларнинг ноинсоний қийноқлари туфайли айбига иқрор қилинган, қамоқ жазолари ўша иқрорликка асосланиб берилган.
Аммо, бугунги суд ҳам ҳеч нарсани ўрганиш ниятида эмасга ўхшайди. Суиқасддан эса ўсмирларнинг ўзи зарар кўрди. Улар оғир аҳволда шифохонага етказилди.