26 June 2009
23:58 -
Ислом Карим журналистлардан маддоҳликнинг янги қолипларини кашф этишни сўради
Бугун Президент Ислом Карим оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами муносабати табриклади. Маҳаллий маддоҳларига йўллаган бу анъанавий табрикномадан ҳам кўпроқ кўрсатманомани Миллий театр биносига йиғилган журналистларга Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб берди. Унда “...биз эскидан қолган, қўл-оёғимизни кишандек боғлайдиган баъзи бир қолиплардан, овозимизни баралла қўйишга халақит берадиган номаъқул қарашлардан, мухтасар қилиб ўзбекона айтганда, андишани нотўғри тушуниш, ўзини ўзи назорат қилиш ҳолатларидан воз кечишимиз зарур” дейилади.
Демак, Ислом Карим ўз маддоҳларини янги қолиплар излашга, овозимизни баралла қўйишга халақит берадиган номаъқул қарашлардан , тўғрироғи президентни янада кўпроқ мақташдан тортиниш каби одатлардан воз кечишга чақирмоқда. Унинг “қолип”лари, “номаъқул” қарашлари нималардан иборат эканини ҳисобга олсак, матбуотчиларни изланишга, мақтов ва мадҳнинг янги усулларини ўйлаб топишга ундамоқда. Президентнинг “ўзини ўзи назорат қилиш ҳолатларидан воз кечиш” ҳақидаги сўзлари эса, режим танқидчиларини аямасликка чақириқдан бошқа нарса эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения