24 June 2009
23:48 -
Москва Чеченистон ва Ингушистонни бирлаштиришни бошлади
Маълумки, Совет замонларида бу икки республика Чечен-ингуш мухтор республикаси номи остида бир маъмурий ҳудуд ташкил қилишарди. СССР парчалангандан кейин, РФ таркибида Чеченистон ва Ингушистон алоҳида мақомга эга бўлди.
Чеченистонда мустақиллик учун кураш олиб борилган йиллари Ингушистонда нисбатан тинчлик ҳукмрон эди. Ҳозир Чеченистонда Россия армияси ўз малайи Рамзон Қодиров ёрдамида “тоғлар одати” бўйича бошқариладиган диктатрлик режими ўрнатган пайтда кураш навбати Ингушистонга ўтди. Бу курашнинг энг юқори нуқтаси – икки кун аввал Ингушистон президенти, рус армиясининг офицери Юнус-Бек Евкуровга қарши уюштирилган суиқасд бўлди.
Аслида, руслар бу курашнинг олдини олиш учун Ингушистоннинг аввалги президенти Руслан Аушевни Россия аримияси офицери Юнус-Бек Евкуровга алмаштиришган эди. Улар кутган натижага эришолмадилар. Янги президентнинг ҳарбий усуллари ҳам мамлакатга тинчлик келтирмади.
Ҳозир Москва бу икки республикани бирлаштириб, бошқарувни Рамзон Қодиров қўлига топширмоқчига ўхшайди. Бугун Ингушистонга келган Қодиров бу ерда ҳам “тоғлар одати” усуллари билан тинчлик ўрнатишга ваъда бергани кўрсатмоқдаки, Москва бирлаштириш ишини бошлади. Руслар энди ҳарбий усулларга ҳам эмас, “тоғлар одати” каби ваҳшиёна усулларга таянишмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения