24 June 2009
22:12 -
АҚШ Давлат Департаменти Манас атрофидаги гаплар ҳақида нима дейди
Қирғизлар АҚШдан Манас ҳавобазасини олиб қўйишга қарор қилганидан бери бу масала атрофида асосли-ассосизлигини аниқлаш қийин бўлган гаплар кўп бўлди. АҚШ бу хусусда ҳам Қирғисизтон ҳам Россия билан музокаралар олиб бораётгани гапирилди. Ўзбекистон Хонабод ҳавобазасини АҚШга яна бермоқчи деган гаплар бўлди.
Тахмин қилиш мумкинки, ростдан ҳам АҚШ Россия ва Қирғизистон билан бу хусусда интенсив музокаралар олиб борган. Ва ниҳоят 22 июнда Манас авиабазасида АҚШнинг Транзит юкларни ташиш маркази очиш ҳақида АҚШ-Қирғизистон шартномаси имзолангани 23 июнда эълон қилинди.
Кеча Давлат Департаментининг Матбуот котиби Иан Келлининг брифингида асосий мавзулардан бири айнан Манас авиабазаси атрофидаги гаплар бўлган. Бу брифингнинг стенограммаси бугун тарқатилди. “Ҳаракат” агентлиги ҳам уни олди.
Журналистларнинг ўта синчковлик билан берилган саволларидан Иан Келли ўта усталик билан қочганини айтиш мумкин. У фақат шундай шартнома имзоланганини ва шартнома Қирғизистон параментида кўрилжагини аниқ айтган. Бир журналистнинг, ҳазиллашиб бўлса керак, “бундан бахтлимисиз?” деган саволига, “ҳа, бахтлиман” деб жавоб берган.
Лекин, барибир, Иан Келлининг баъзи ифодаларидан бу масалада руслар билан ҳам келишилгани, АҚШ аввал қирғизларга Манас ҳарбий базаси учун $17, 4 млн тўлаб келган бўлса, энди $60 млн тўлаши ҳақидаги гаплар тўғри эканлигини тушуниш мумкин.
Яна тушуниш мумкинки, аввал Манас авиабазаси тамомийла америкаликларнинг қўлида эди, энди ундай бўлмайди. Энди қирғиз махсус хизматлари Транзит юкларни ташиш маркази ичида ҳам фаолият олиб бороладилар.
Қирғизистон оммавий ахборот воситалари кеча ва бугун тарқатаётган хабарлардан кўриниб турибдики, дейди “Ҳаракат” мухбири, янги АҚШ-Қирғизистон шартномаси ҳеч бир муаммосиз тамомийла ҳукуматнинг қўлида бўлган Юқори Кенгаш тарафидан тасдиқланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения