24 June 2009
16:37 - Қозоғистонда интернет-ресуслар оммавий ахборот воситалари билан тенглаштирилди
Бу мамлакат парламентининг иккала палатаси ҳам ҳар турли интернет ресурсларни оммавий ахборот воситалари билан тенглаштирувчи қонунни тасдиқлади. Шу билан қонун қабул қилинган ҳисобланади ва президент тарафидан имзолангач, кучга киради.

Бу қонунга кўра, веб-сайт, чат, блог ва шу кабилар, жиноий ва фуқаровий маъсулият нуқтаи назаридан, оммавий ахборот воситаларига тенглаштирилади.

Мустақил экспертларнинг фикрига кўра, бундай қонун қабул қилишдан мақсад - ҳукуматга ёқмайдиган, тўғрироғи ҳукуматга ёқмаайдиган материаллар эълон қиладиган интернет-ресурсларнинг танобини тортиб қўйиш учун юридик асос яратишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону