24 June 2009
15:15 - Ўзбекистон биометрик паспорт тизимига ўтади
Кеча президент Ислом Карим имзолаган паспорт тизимини мукаммаллаштириш ҳақидаги Фармонга кўра, мамлакатда энди биометрик маълумотларга эга паспорт тизими жорий қилинади. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакати амал қиладиган бундай тизим бўйича фуқаро паспортида унга тегишли биотерик маълумотлар — қон гуруҳи, бармоқ излари, кўз қорачиғи шакли сингари кўплаб маълумотлар акс этиши, электрон ахборот жамланиши лозим. Чикаго конвенцияси (1944 йил) ҳамда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг Монреал Ассамблеяси резолюцияси талаблари асосида муомалага киритилаётган мазкур паспорт тури аввало хорижга чиқаётган, давлат чегарларидан ўтиш ва иши хориж билан боғлиқ шахсларга берилади.

Мазкур тизимнинг жорий қилиниши билан боғлиқ ислоҳот замонавий талаб ва чоралар билан изоҳланса ҳам, у аввало ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўзгача фикрловчи шахсларни ташвишга солиши турган гап. Яна ислоҳотлар баҳонасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзгача фикрловчи шахсларга чет эл визаси, паспорт алмаштириб берилмаслик ҳолатларини кўпайтирса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону