24 June 2009
10:55 - Дадахон Ёқуб қани: турмадами ёки юрт ташқарисида?
Озодлик радиосининг хабарига кўра, шу йилнинг 13 майидан бери таниқли журналист, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Дадахон Ёқубнинг дараги йўқ. Бу ҳақда радиога хабар қилган унинг рафиқаси Раъно Ёқубова ўша куни журналистнинг “Туман ички ишлар бўлимига кетдим” деганича қайтиб келмаганини таъкидлайди. “Бу киши (эрини назарда тутмоқда — Ҳаракат) бир аëлга алданиб¸ жабрланувчи бўлиб қолган эдилар. Бу аëлга катта миқдорда пул берган эдилар” дейди хавотирда ўтирган рафиқа.

Маълум бўлишича, Дадахон Ёқубовнинг бедарак кетгани факти бўйича унинг оила аъзолари туман ИИБ, прокуратура ва бошқа органларга мурожаат қилган. Бироқ мутасаддилардан садо йўқ. Журналистнинг оиласи унинг хорижга чиқиб кетгани эҳтимолини ҳам рад қилади. Чунки унинг кийим ва ҳужжатлари уйда турибди, ўзи эса атиги 3000 сўм (1,6 АҚШ доллари) билан уйдан чиққан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону