24 June 2009
10:10 -
Бокс бўйича олимпия чемпионимиз ринггга қайтди
Ўзбекларнинг бокс бўйича биринчи олимпия чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев қарийб уч йиллик танаффусдан сўнг яна ринггга қайтди. “Тошкент ҳақиқати” газетасининг ёзишича, бугун Бекобод шаҳрида ўтган 6 раундлик жангда у россиялик ҳамкасби Сергей Старков билан жангга тушади. Юртдошимиз Руслан Чагаев сингари украин боксчисига жангни бой берган Муҳаммадқодир номаълум сабабларга кўра профессионал боксдан узоқлашиб кетганди.
Айтишларича, у Андижонда “қора шаҳзода” лақабли маҳаллий мафиоз Улуғбек Обидов (Андижонннинг собиқ ҳокими Қобил Обидовнинг ўғли) билан муштлашган ва суд ҳукми билан икки йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Лекин мазкур ҳолатни тақдиқловчи расмий хабарларга эга эмасмиз.