13 January 2005
04:00 - 18:30 - Ўзбекистон Бош прокурорлиги олдида пикет
18:30 - Ўзбекистон Бош прокурорлиги олдида пикет

12 январь куни Тошкентда, Ўзбекистон Бош прокурорлиги биноси рўпарасида баъзи мухолифат вакиллари ва хукук химоячилари норозилик пикети ўтказдилар. Пикетда катнашган 20 дан ортик киши Ўзбекистон камокхоналарида сакланаётган Ахмаджон Одилов, Мамадали Махмудов, Самандар Кўконов, Мухаммад Бекжон, Бободехкон Камбаров каби сиёсий махбусларни озод килишни, шунингдек, мухолиф партияларни рўйхатдан ўтказишни, жойлардаги прокурорликларда халол одамлар ишлаши зарурлигини талаб этдилар ва хоказо.

2 соатча давом этган пикет намойиши катнашчилари олдига Бош прокурорлик вакиллари чикиб, пикетчиларнинг талабларини ёзиб олишди ва ўзларига бевосита тегишли талаблар хал килинишига ваъда беришди.

Пикет катнашчиларининг айтишича, кандайдир номаълум шахслар пикетни ўтказтирмасликка, пикетчилар кўлидаги плакатларни тортиб олишга харакат килдилар, аммо хеч нарсага эришолмадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону