23 June 2009
22:27 - Украина парламенти президент сайловини 2010 йил 17 январга белгилади
Бугун Олий Рада 442 депутат иштирокидаги сессиясида 399 овоз билан президент сайловини 2010 йил 17 январга белгилади.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, президент сайловини қачонга белгилаш бир неча ойдан бери парламентда жанжалсифат муҳокама қилинарди. Ҳозирги президент Виктор Юшченкони тезроқ курсисидан тушириш учун ҳаракат бошлаган Тимошенко-Янукевич коолицияси сайловни бу йил октябрь ойига тайинлагашга ҳам эришган эди. Аммо, Юшченконинг талаби билан Конституцион Суд сайловнинг бу йилга тайинланиши Коституцияга зидлигини билдирди.

Ниҳоят, бугун мутлақо кўпчилик ововз билан Конституция талабларига жавоб берадиган сайлов куни белгиланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону