23 June 2009
19:31 -
Жалолободда номаълум жангарилар гуруҳи йўқ қилинди
Мустақил қирғиз ва расмий рус хабар агентликларининг билдиришича, бугун эрталаб Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида бир гуруҳ номаълум жангарилар маҳаллий махсус хизмат органларининг таъқиби остида бир қаватли уйга кириб олганлар ва ўқ отиб, ўзларини ҳимоя қилганлар. Жалолобод шаҳри ҳокимининг АКИпресс агентлигига билдиришича, воқеа шаҳарда эмас, вилоятнинг Сузоқ туманидаги Тошбулоқ қишлоғида бўлган.
АКИпресснинг аввалги хабарларида жангариларнинг сони 1-3 деб айтилган ва отишма вақтида ҳуқуқ-тартибор органларининг уч ходими ўлгани тилга олинганди. Кейин АКИпресс бу воқеа хусусида хабар беришни ҳам тўхтатди. Давлатнинг расмий Кабар агентлиги ҳалигача бу хусусда жим турибди.
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги бу операция тугагани, уч жангари ўлдирилгани, бу операцияни ўтказган Миллий хавфсизлик комитетига қарашли “Альфа” махсус отрядининг икки жангчиси ярадор бўлганини ҳақида хабар берди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения