20 June 2009
04:08 - Жозе Мануэл Баррозу ЕИ ҳукуматининг раиси бўлиб қолади
Аслида Европа Иттифоқи алоҳида бир давлат бўлмагани учун унинг ҳукумат деб аталадиган ижроия органи йўқ. Лекин Европа Комиссияси (ЕК) деб аталадиган орган бу альянснинг ижроия ишлари билан шуғуллангани учун, Европа Комиссиясини, маълум маънода, балки, шартли равишда, Европа Иттифоқининг ҳукумати деб аташ мумкин.

Шу кунгача ЕК раиси Португалиянинг собиқ бош вазири Жозе Мануэл Баррозу эди. Яқинда ЕИнинг энг эқори органи бўлмиш Европарламентга сайловлар бўлиб ўтди. Давлатларда парламент сайловидан кейин ҳукумат ва бош вазир қайтадан тайинланади. ЕИда ҳам шундай бўлмоқда.

Кеча ва бугун бўлиб ўтган ЕИ саммитида Жозе Мануэл Баррозуни иккинчи муддатга ЕК раислигига кўрсатишга келишилди. Энди унинг номзоди ва ҳукуматнинг бошқа аъзлорининг номзодларини Европарламент тасдиқлаши керак.

Европарламент сайловларида Жозе Мануэл Баррозуга ижобий муносабатда бўлиб келган Европа Халқ Партияси ғалаба қозонгани сабабли, бу номзоднинг тасдиқланишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ўзбекистон билан алоқаларда Жозе Мануэл Баррозудан кўра кўпроқ, ЕКнинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича бош вакили Хальвер Солана роль ўйнаган бўлса ҳам, кимнинг ЕК раис бўлиши ҳам ҳозир Ўзбекистон учун муҳим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону