07 January 2005
04:00 - 23:00 - «Бирлик» Партиясининг адлиячиларга мурожаати
23:00 - «Бирлик» Партиясининг адлиячиларга мурожаати

Партиянинг Самарканд ва Фаргона вилояти ташкилотлари раислари Холикназар Ганиев ва Хамдам Сулаймонлар Адлия вазирлигининг ўз вилоятларидаги бошкармаларининг рахбарлари Алишер Мардиев ва Абдурахим Тургуновларга хат билан мурожат килиб партияни руйхатга олиш хакидаги аризага илова килинган таъсисчилар имзоларининг хакикийлиги Адлия вазирлигининг бошкармалари томонидан текширишга бошланганлигини коникиш билан кабул килганларини билдирлар.

Лекин шу билан бир вактда, дейилади мактубларда, худди олдингилари каби, хокимият органлари томонидан жойларда конун доирасидан четга чикишлар кузатилаётганлигига эътиборингизни каратишни истаймиз. Хусусан, ишга милиция ва махаллий ўзини ўзи бошкариш органларининг аралашуви, улар тарафидан партия таъсисчиларига тазйик утказиш холлари йўл кўйилаётгани бизга маълум булди. Уйлаймизки булар - вазифаси адолатни, яъни конунлар устиворлигини таъминлаш бўлган Адлия бошкармасининг хабарисиз бўлмокда. Чунки, бу бошкарманинг ходимлари конунлар доирасидан чикиб, бу ишга милиция ва махалла кўмиталарини жалб килишларига ишониш мумкин эмас.

Биз бу каби холларга карши ўзимизга конун берган хукукларимиз доирасида курашамиз.

Айни замонда, дейилади хатнинг якунида, бу каби холларнинг хозирок олдини олиш учун бу масалада хамкорликда ишлашни таклиф киламиз. Партиямизнинг вилоят ташкилоти Кенгашининг аъзолари хамда туманлардаги расмий вакилларимиз имзоларнинг хакикийлигини такшириш жараёнида Адлия бошкармасининг ходимлари билан биргаликда ишлашга тайёр эканликлари шу хат оркали маълумотингизга етказилмокда.

Холикназар Ганиев ўз хатини Самарканд вилояти Адлия бошкармасининг бошлиги Алишер Мардиевга бугун шахсан топширди. Кабул пайтида Мардиев бошкарма ходимларига факат имзоларнинг хакикийлигини текшришгина топширилгани, конун доирасидан четга чикмаслик уларга уктирилгани, милиция ва махалла вакилларининг бу ишга ноконуний аралашуви хакида керакли
инстанцияларга хабар беражагини айтди.

Фаргона расмийларининг бу хатга муносабатлари хали маълум эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону