06 January 2005
04:00 - 21:30 - «Бирлик»чиларни марказий вилоятларда хам текширишга бошлашди 7:00 - Адлия вазирлиги кайси конунга асосан ваколатини махалла кўмиталарига берган?
21:30 - «Бирлик»чиларни марказий вилоятларда хам текширишга бошлашди

«Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарканд вилояти ташкилоти раиси Холикназар Ганиевнинг билдиришича, бугун Самарканд вилоятида партия аъзоларининг уйларига келган хукумат одамлари кўлларидаги партия аъзоларининг рўйхатидаги имзоларни «бирлик»чиларга кўрсатиб, уларнинг хакикий ёки хакикий эмаслиги хусусида тушунтириш хати ёки тилхат олмокдалар.

Навоий вилоятида хам бу жараён бошланибди. Холикназар Ганиевнинг айтишича, бу иш билан милиция шугулланмокда экан. Милиционерлар имзонинг хакикийлигини такшириш билан бирга тахдид аломати бўлган саволлар бериб, «бирлик»чиларни чўчитишга уринишган.

7:00 - Адлия вазирлиги кайси конунга асосан ваколатини махалла кўмиталарига берган?

«Бирлик» Халк Харакати Партияси 2004 йилнинг декабрь ойида Адлия вазирлигига топширган хужжатлари ичида партия аъзоларининг 20150 кишилик рўйхати хам бор эди. Сиёсий партиялар тўгрисидаги конунга асосан имзоларнинг хакикийлигини текшириш ваколати жойлардаги адлия бошкармаларига юклатилган. Лекин Фаргона вилоятининг Кўкон шахри ва атроф туманларида бу вазифани махалла раислари ва кишлок фукоролар йигини раислари амалга оширмокдалар.

Кеча бир неча махалла кўмитасининг раислари ўзларига тегишли махаллаларда истикомат килувчи «бирлик»чилардан нима учун бу партияга аъзо бўлгани хусусида тушунтириш хати олишга харакат килганлар. Махалла активлари, тўгрироги МХХнинг айгокчилари, «бирлик»чиларни кўркитишга, хукуматнинг душмани бўлган партияга аъзо бўлишлари ўзлари ва оила аъзоларининг хаётини тахликага солишини ургулаб, партия рўйхатидаги имзоларидан воз кечишга ундаганлар. Улар бу хатти -харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 58 моддасини кўпол равишда бузмокдалар.

Шу ўринда савол тугилади: Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг кайси конунига асосланиб ўз ваколатларини махалла вакилларига берган? Кўконлик «бирлик»чилар Ўзбекистон кониституциясининг 44 моддасида кўрсатилган хукукларидан фойдаланиб, бу иш билан шугулланаётган махалла раисларини судга беришмокчи, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону