15 June 2009
21:17 - Мавжуд режим хабарчилигининг асосий принципи – хабар бермаслик
Кеча Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) саммити бўлгани, унда Коллектив Оператив Ҳаракат Кучлари (КОҲК) тузиш ҳақида қарор қабул қилингани, бу қарорни Белорусия ва Ўзбекистон имзоламагани жанжалсифат воқеа бўлгани, энг камида, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларида асосий хабар бўлди. Фақат Ўзбекистонда бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмади. Чунки, кеча Ўзбекистоннинг расмий хабар агентликлари дам олишда эди.

Бугун кечга яқин давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА қисқа хабар тарқатиб, президент Ислом Карим Москвада КХШТнинг Коллектив Хавфсизлик Кенгашида иштирок этгани, бу йиғилишда КОҲКни тузиш ишлар қандай кетаётгани кўрилгани айтиб ўтилди. Асосий воқеалар – КОҲК тузилгани, Ўзбекистон бунга қўшилмагани, Белорусия феълан бу саммитини байкот қилиб, катта жанжал бошлагани тилга ҳам олинмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону