01 January 2005
04:00 - 2:00 - Каримовнинг янги йил табриги
2:00 - Каримовнинг янги йил табриги

31 декабрь куни, янги йил кириб келишидан бир неча дакикалар олдин Президент Каримов халкка табрик йўллади. Мазкур табрик матни кутловдан кўра кўпрок унинг зерикарли нуткларидан бирига ўхшайди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, бу йилги табрикнинг ўтган йилгиларидан ажралиб турадиган фарки - унда тилга олинган далил ва ракамларнинг ёлгонлиги, ушалмас орзулар ва руёби ноаник ваъдалардан иборат эканлигидадир.

Каримовнинг айтишича, халкнинг топиш-тутиши, яъни фаровонлиги 15 фоиздан кўпрокка ошибди. Инфлация даражаси эса сезиларли даражада камайибди. Бунинг хаммаси Ўзбекистоннинг ўзига хос йўлдан бораётганининг натижаси эмиш. Эндиги йилда давлат халкнинг фаровонлиги, маошларнинг оламшумул тарзда ошиши, пенсия ва нафакаларнинг мисли кўрилмаган меъёрларга чикишига эътибор берармиш.

Ўн беш йилдан бери берилаётган бундай ваъдаларга одамларнинг ишонмаслиги аён, аммо Президентнинг ўзи бунга ишонармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону