29 December 2004
04:00 - 22:00 - МСК: чалкашликлар давом этмокда - Ота-бола байрамларни хам тасарруф килишмокда - Бельгияга янги элчи тайинланди
22:00 - МСК: чалкашликлар давом этмокда

Бугун Марказий Сайлов Комиссияси раиси Бўритош Мустафоевнинг жамоатчиликка билдиришича, мамлакатнинг 58 сайлов округида кайта сайловлар бўлиб ўтади. Ана шу жанобнинг кечагина айтган маълумотларига ишониб, сайтимизда 60 та сайлов округида кайта сайлов ўтказилишини маълум килгандик. Эхтимол, дейди мухбиримиз, тузилажак Парламентнинг икки аъзосига кайта сайловнинг хожати йўк, улар шундогам садокатли, деган тўхтамга келингандир.

Ота-бола байрамларни хам тасарруф килишмокда

Янги йил арафасида Ўзбекистон жамоатчилиги болалар учун Президент арчаси ташкил этилиши-ю болаларга Президент совгалари улашилишига кўникиб колган. Шу пайтга кадар арча гарчанд Президент номи билан аталса-да, мазкур тадбирларга бир неча жамоатчилик ташкилотлари, жамгармалар хомийлик килиб келарди. Бу йил эса бу ташаббусни «Сен ёлгиз эмассан» хайрия фонди ўз зиммасига олибди. Президентнинг кичик кизи Лола Каримов ташаббуси билан ташкил этилиб, у томонидан бошкарилаётган мазкур фонднинг хайрли ишга бош бўлгани олкишга сазовор кадам. Колаверса, кейинги пайтларда бу ота-болалар етимпарвар,болапарвар, ёшларпарвар (ва хоказо) бўлиб кўринишга харакат килишаётгани хам хаммага маълум.

Айни пайтда, бу йил болалар богчаларида, мактабларда арча байрамларининг ўтказилмаслигини хам айтиб ўтиш лозим. Тасдикланмаган маълумотларга кўра, Тошкентда болаларни ўгирлаш, ўлдириш билан шугулланадиган номаълум жиноий гурух пайдо бўлгани бундай карорнинг сабабидир. Хар доимгидек расмийлар бундай ходисага изох бермаяпти.

Бельгияга янги элчи тайинланди

Бугун Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Ташки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов мамлакатимизнинг Бельгия Кироллигидаги Фавкуладда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Унинг дипломатик сохада бирмунча тажрибаси бўлиб, илгари мамлакатнинг Германиядаги дипломатик миссиясини адо этган эди. У тузумга садокатлиги ва демократия тушунчасидан узок эканлиги билан маълум бўлган шахс.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону