15 June 2009
07:53 - Исроил бош вазири Филистин давлати қуриш учун шартлар қўйди
Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Филистин мухторияти раҳабарлари билан исталган вақтда учрашишга тайёр эканини билдирди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Айни замонда, у Филистин давлати қуриш учун шартлар қўйди. Биринчидан, филистинликлар қочқинларни Исроил давлати ерларига қайтаришдан воз кечишлари ва яҳудийлар давлатини тан олишлари лозим. Иккинчидан, қуриладиган Филистин давлати ўз армиясига эга бўлишдан воз кечиши ва бу воз кечиш халқаро жамотчилик тарафидан кафолатланиши керак. Учинчидан, филистинликлар дин эркинлиги таъминланадиган Қуддус шаҳри бутунлигича “Исроил миллий давлати” таркибига киришини тан олишлари лозим. Яна бир шарт – Филистин мухториятининг раҳбарияти Ғозода ХАМАС устидан ғалаба қозониши, бутун мухторият ҳудудларида тартиб ва қонун устиворлигини ўрнатиши керак.

Олдиндан айтиш мумкинки, филистинликлар бундай шартларнинг кўпчилигини қабул қилмайдилар. Демак, яқин орада бу минтақада тинчликни кутмаса ҳам бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону