15 June 2009
07:17 - Мазохист сайтларнинг янги йўналиши: ғийбат ва хабар ўғирлаш

Бу хабар сайтимизда бир неча кун аввал, аниқроғи 9 июнда тарқатилган эди. Аммо, техник сабаблар билан бу хабар матнидан «Ҳаракат» журналидаги мақолаларга берилган линклар ишламай қолган. Ҳозир хато тузатилди. Шу сабабдан ўша хабарни яна бир марта такрорламоқдамиз.

 

* * *

1-2 йил аввал Ўзбекистондаги аҳвол устида йиғлайверишдан бошқа нарсани билмайдиган, шу сабабли, биз тарафимиздан мазохист деб эълон қилинган Исёнкор, Узбекистанерк, Эркинюрт сайтларида ўтказилган турли сўровномалар фирибгарликдан бошқа нарса эмаслигини сайтимиздаги мақолаларда исботлаб берганимздан кейин, улар бекилиб кетган эди. Ўша мақолалардан бири (Сиз қайси партияга ововз берасиз?) билан "Ҳаракат" журналининг 2007 йил 4(67) сонида, бошқаси ("Бирлик" Партияси мухолифатнинг тан олинган лидери) билан "Ҳаракат" журналининг 2007 йил 5(68) сонида танишиш мумкин. Журналнинг бу сонлари сайтимизда бор.

 

Кейинчалик ўша ёпилиб кетган сайтлар ўрнига “Янги дунё” ва “Понауз” деганлари пайдо бўлди. Бу сайтларда мазохизм жиддий бичимда камайганини тан олиш керак. Бу сайтнинг бошқарувчилари, кўринишадан, Ислом Карим ва унинг қизларини унутдилар. Энди уларнинг кун тартиби – турли мухолифатчиларнинг ғийбатини қилиш ва хабар ўғирлаш, десак бўлади. Уларнинг ғийбатчилиги хусусида аввал ёзгандик, ҳозир уларнинг ўғрилигини кўсатмоқчимиз. Дарҳол айтиб ўтмоқчимизки, уларнинг бошқа сайтлардан материал олиб босишдан бошқа имконлари йўқлигини яхши тушунамиз. Аммо, ҳозир бировдан материал олиб, уни ўз сайтида босиб чиқаришни эмас, айнан ўғриликни гапирмоқчимиз.

 

Бир неча кун аввал “Ҳаракат” сайтида” русларнинг сайтидан олинган “Российские работодатели оплатят посмертные расходы мигрантов” номли хабарни эълон қилдик, хабар олинган сайтнинг номини кўрсатдик. Яъни ҳамма нарса замонавий нормалар асосида қилинди. Лекин хабар ўзбеклар билан боғлиқ эканлигининг остини чизиш мақсадида оргинал сарлавҳадаги “мигрантов” сўзини “узбеков-мигрантов” деб ўзгартирдик. Бундай қилиш ҳам айб ҳисобланмайди. Эртаси куни биз ўзгартирган сарлавҳали бу хабар “Янги дунё” сайтида пайдо бўлди. Унинг юритувчилари хабарнинг манбаи сифатида «Росбалт»ни кўрсатишган бўлишса ҳам, аслида хабарни, ўзгартирилган сарлавҳадан кўриниб тургандек, “Ҳаракат” сайтидан кўчириб олишган.

 

Бир неча ой аввал ҳам шу шаклда бир хабар тарқатгандик. Қайсибир халқаро ташкилотнинг рейтинглари бўйича Россия 80-чи ўринда деб кўрсатилган хабарнинг сарлавҳасини биз “Россия 80, Ўзбекистон 96 ўринда” деб ўзгартирдик. Эртаси куни биз берган сарлавҳали хабар “Понауз”да пайдо бўлди. Аммо, манба сифатида рус сайти кўрсатиларди.

 

Сайтга кириш имкони бўлган ҳамма ўзбеклар бизнинг сайтга киришади, улардан баъзилари ўша мазохист сайтларга ҳам кириши мумкин. Шундай экан, биздан хабар олиб ҳеч ким ўқимайдиган сайтларда чиқаришнинг ўзи мантиқсизлик. Биздан кўчирма олиб, сарлавҳасини ўзгартириб қўйганимиздан хабари бўлмаган бу сайт эгаларига “бечоралар” дейишдан бошқа нарса айтиш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону