12 June 2009
19:12 - Эрондаги сайловлар Ўзбекистондагидан кўра демократикроқ руҳда ўтмоқда
Дунё ахборот воситалари бугун Эронда президент сайловлари қандай ўтаётгани ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Reuters агентлиги мухбирининг сайлов комиссияларининг вакилларига асосланиб билдиришича, сайловга қатнашувчиларнинг сони прецедентсиз кўп, яъни аввалари бўлмаган кўламда кўп. Экспертлар сайловда - рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 70 фоизи иштирок этишини башорат қилишмоқда. Баъзи сайлов участкаларида одамлар соатлаб навбатда туриб бўлса ҳам овоз беришаётган экан.

Ҳозирги президент Маҳмуд Аҳмадинажоднинг асосий рақиби деб ҳисобланаётган Мирҳусейн Мусавининг ёрдамчиларидан Садех Хоразининг ўзлари ўтказган сўровнома натижаларига асосланиб билдиришичаа, сайловчиларнинг 58-60 фоизи Мирҳусейн Мусавига овоз бермоқда. Маҳмуд Аҳмадинажоднинг одамлари эса, бу каби баёнотлар пропаганда учун айтилаётганини урғулашибди.

Хуллас, ҳатто Ғарб агентликлари ҳам сайловлар етарлича демократик атмосфереда ўтаётганини билдиришмоқда. Шундай экан, мамлакатимиз Ўзбекистон сайловлар ўтказишда диний диктатура ҳукмрон бўлган Эрончалик ҳам бўлолмаётгани ачинарли кўринади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону