11 June 2009
23:00 -
Ўзбекистон Тожикистонга газ беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда
Бу хусусда Ўзбекистонда ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмаганига кўра, рус оммавий ахборот воситалари Тожикистондан маълумот олишган.
ИТАР-ТАССнинг хабарида айтилишича, Тожикистон 15 июнгача қарзларини тўламаса, ўзбек тарафи газ қувурларини бекитади. Бугунгача Тожикистоннинг “Ўзбектрансгаз” олдида 15 млн доллар қарзи бор. “Ўзбектрансгаз” бу қарзнинг ҳеч бўлмаса бу йилги қисми бўлмиш 8 миллионини тўлашни талаб қилмоқда экан. “Таджиктрансгаз” ширкатининг вакили эса, ҳозир қарзнинг шу қисмини ҳам тўлашга пуллари йўқлигини ва яқин орада бўлмаслигини айтмоқда.
Умумий қарзнинг ¾ қисми “Барки Тоджик” ширкати, цемент комбинати ва “Талко” алюминий компаниясига оид экан.