11 June 2009
22:28 - Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти янги вирус гриппининг тарқалишидан хавотирда
Бугун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти янги вирус гриппининг пандемияга айланиш хавфини энг юксак олтинчи даражага чиқарган. Reuters ва “Новости” агентлигига кўра, бу хабар Швеция ҳукуматидан олинган. ЖСТнинг ўзи ҳали расмий маълумот тарқатмади.

ЖСТни бундай қарор қабул қилишга мажбур қилган нарса – 10 июнгача дунёнинг 74 мамлакатида 27 минга 737 кишининг шу касалликка чалингани тасдиқлангани, 141 киши шу касалликдан ўлганидир.

Эслатиб ўтамиз, пандемия – эпидемия аҳолининг катта қисми ва кўпчилик мамлакатларни қамраб олишидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону