11 June 2009
00:51 -
“Ҳаракат”: Ўзбекистонга алоқаси бўлган хабарларни ёлғон-яшиқсиз тарқатадиган агентлик яратишимиз шарт

“Озодлик“ радиоси Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида Ўзбекистон тарафи баъзи жойларда 3 метр кенгликдаги чуқур қазиётгани, баъзи жойларда 7 метр баланликда бетон девор қураётгани хусусида хабар тарқатди. Маркази Бишкекда жойлашган CАnews агентлиги Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош туманларнинг расмий вакилларидан олинган маълумотлар билан бу хабарни тасдиқлайди. Лекин, турли ҳокимлик вакилларининг маълумотлари бир-бирига тўғри келмайди, одамда ишонч уйғотмайди. Кўринишидан, чегарада бир нарсалар қилинмоқда, аммо ҳозирча тарқатилаётган хабарлар аниқ фактларга асосланмаган.
1-2 кун аввал рус оммавий ахборот воситаларида ҳам ноаниқлиги билан “Озодлик” радиосининг хабаридан фарқи бўлмаган маълумотлар тарқатилди. Гўёки АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда ўзининг ҳарбий базани яратишга рухсат сўраганмиш ва ижобий жавоб олгандек кўринармиш. Бу хабарларнинг ҳаммаси АҚШдаги Council on Foreign Relations ташкилотининг вакили Жеффри Манкоффга асосланади. Унинг Council on Foreign Relations ташкилоти сайтида ёзилган кичкина лавҳасида эса, кеча хабар қилганимиздек, бундай гаплар умуман йўқ. Демак, руслар ўз хабарларига атайлаб ёлғон-яшиқ қўшмоқдалар.
Хуллас, биз ўзбекларга тегишли бўлган бундай муҳим хабарларни қўшниларимиздан ёки узоқдаги мамлакатларнинг (яъни, АҚШнинг Озодлик радиоси ёки Англиянинг ББС каби) хабар агентликлардан ўрганаётганимиз, биз ўзбеклар учун уятдир. Шу сабабли, “Ҳаракат” агентлигини дунё хабарчилик системасининг замонавий талабларига жавоб берадиган муассасага айлантириш учун олиб бораётган фаолиятимизнинг қиймати кўпчлик ўйлаётгандан ҳам баланддир. Ҳозирча ўзбеклар шундай хабар агентлигига эга бўлмаган бир неча қолоқ миллатлар сафида қолиб кетганини унутмайлик.
Шулардан келиб чиқиб, бизнинг ҳаракатларимизни тушуниб етган ўзбекларни “Юзга юз минг!” кампаниясида иштирок этишга яна бир марта чақирамиз. Бу кампания ҳақида маълумотни сайтимизнинг “Юзга юз минг!” бўлимида топишингиз мумкин.