11 June 2009
00:08 - Британия элчилиги қўриқчисини шпионажда айблашлари мумкин
Аввалги хабарларимизда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаолларига таяниб, одам савдосида айбланган Британиянинг мамлакатимиздаги элчилиги қўриқчиси Қаюм Ортиқовга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақида хабар қилгандик. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси асосида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган қўриқчини Тоштурма мутасаддилари элчихона қўриқлаш хизмати ходими Умид Ибодуллаевга қарши кўрсатма беришга мажбур қилганини таъкидлагандик. Бугун қарийб ярим йилдан бери илк марта Қаюмнинг олдига киришга мваффақ бўлган унинг адвокати ғалати маълумот олиб чиқди.

Ҳозирча исмини очиқламаслигимизни сўраган адвокатга собиқ қўриқчи Қаюм Ортиқов қуйидагиларни айтиб берган. Гўё, прокуратура ва ИИБ идоралари уни жосуслик (шпионаж)да айбламоқчи бўлишган. Ҳатто унинг Лондонда махсус стажировкадан ўтгани ҳақида (Қаюм Ортиқов бошқа бир сабаб билан ўтган йили 3 ой Лондонда бўлган – “Ҳаракат”) маълумотлар борлиги, унинг шериги Умид Ибодуллаев эканини таъкидлашган. Шу айбларни тан олса, унга осон бўлишини уқтиришга ҳаракат қилишган. Ҳозирда унга нисбатан қийноқлар тўхтатилган бўлса-да, уни шпионажда айблашга уриниш бўлмоқда экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону