10 June 2009
22:47 - Қирғиз Омбудсмен ўзбек ҳамкасбига норозилик билдирмоқчи
Қирғиз оммавий ахборот воситалари Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун ўзбек ҳамкасби Сайёра Рашидовага мурожаат қилиб, ўзбек-қирғиз чегарасида 7 июнда отиб ўлдирилган Улуғбек Усмоновнинг жасади 3 кундан кейин қариндошларига берилгани учун норозилик билдирмоқчи. Ўзбеклар жасадни ўлим бўлган куни ёки эртасига тупроққа беришади, дебди бу воқеадан қаттиқ ларзага тушган Қирғизистон Омбудсмени, Ўзбекистон тарафи эса, жасадни ўлимдан кейин 3 кун ўтказиб берган.

Ўзбекистонда бу ишга жавобгар бўлган шахслар жавобгарликка тортилади, деб умид қиламан, дебди Турсунбек Акун.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону