10 June 2009
10:37 - Саратов вилоятидан 50 га яқин ўзбекистонлик лўли чиқариб юборилди
Русларнинг “Новости” агентлигининг хабар беришича, Саратов вилояти Энгельс тумани суди ўзбекистонлик 14 лўли оиласини Россиядан чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқарган. Шундан сўнгра, милиция ходимлари лўлиларни автобусларга солиб, уларнинг Россияга кирган жойларига, яъни Қозоғистон билан Россиянинг чегарасига олиб келиб, Қозоғистонга чиқариб юборишган. У ердан лўлилар поезд билан Ўзбекистонга жўнатилган.

Лўлилар Саратовда ахлатхоналардан олинган тахта, фанкр ва картонлардан уйлар қуриб, ўша ерда антисанитар шароитда яшашар, овқатни оловда пиширишар экан. Аёллар ва болалар тиланчилик билан шуғулланишган, эркаклар дуч келган иш қилиб кун кечиришган.

Лўлилар ким бўлмасин, Ўзбекистоннинг фуқароларидаир. Уларнинг тақдири билан шуғулланиш Ўзбекистон ҳукуматининг вазифаси, дейди мухбиримиз. Аммо, минг афсуски, бу ҳукумат ўз фуқароларининг тақдири билан қизиқадиган ҳукумат эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону