09 June 2009
11:14 - Туркия энди ҳижобни эмас, ҳокимиятдаги партиянинг номини тортишмоқда
Туркия энди ҳижобни эмас, ҳокимиятдаги партиянинг номини тортишмоқда

Бундан ҳам тўғриси, номини эмас, номининг қисқартилиш шаклини тортишмоқда. Маълумки, ҳокимиятдаги партиянинг номи – Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП), туркчаси – Адолат ва Қалқинма Партияси, аммо, турк алифбосида "қ" харфи йўқ, улар ҳамма жойда "к" ишлатишгани учун Адолат ва Калкинма Партияси (АКП) бўлади. Кўпчилик, хусусан, сиёсатчилар ва журналистлар бу партиянинг номини тилган олиш керак бўлганда АКП дейишади. Нормал ва оддий бир нарса.

Аммо, сўнги ойларда бу партиянинг раиси, айни замонда, мамлакат Бош вазири Ражаб Эрдўғон ”партиямизнинг тузугида (тузук – Устав дегани, бир маҳаллар Амир Темур ҳам шундай деган) АКП эмас, ”АК Партия” шаклидаги қисқартиришни ишлатганмиз, шу сабабли ҳаммадан партиямизнинг номини тилга олганда АК Партия дейишни талаб қиламан, АКП дейиш одобсизлик” дейишга бошлади. Турклар ”а” харфини жойига кўра ”о” ўрнига ҳам ишлатишгани сабабли, туркча ”АК Партия” ўзбекчасига ”ОҚ Партия” маъносига келади. Ҳамма масала шу ерда, Бош вазир Эрдўғон ўз партиясини ”ОҚ Партия” дейилишини истайди.

Кеча тун ярмида ТВ каналларидан биридаги ”Бош вазирнинг кун тартиби” номли бахс-мунозарада иштирок этган Бош вазирдан биринчи бўлиб сўралган савол шундай бўлди: “АК Партия дейиладими, ОҚ Партия дейиладими, нима фарқи бор, нима учун бу масалада нервингиз бунчалик бузилмоқда?”. Ражаб Эрдўғон узундан узоқ сўзлар билан фақатгина ”ОҚ Партия” ибораси ишлатилиши кераклигини тушунтирди.

Унинг сиёсий рақиблари эса, унинг нервини бузиш учун бўлса керак, АКП қисқартмасини ишлатишни давом эттиришмоқда. Хуллас, бир оғиз сўз билан айтсак, бу – Туркия, кеча ҳижоб тортишиларди, энди партия номининг қисқартириш шакли.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону