18 December 2004
04:00 - 9:00 - Сайлов кампанияси: Тошкентдан «келгиндилар» кувилмокда
9:00 - Сайлов кампанияси: Тошкентдан «келгиндилар» кувилмокда

Парламентнинг Конунчилик палатасига ўтказиладиган сайлов кампанияси нихояланаркан, Тошкент яна бир марта галвирдан ўтказилмокда. Тошкентда яна паспорт режими, доимий рўйхатда бўлмаганларни пойтахтдан кувиш бошланган.

Тошкент шахар Хамза туманида жойлашган шахар ИИБга карашли дайдиларни саклаш ва таркатиш муассасаси айни шу кунларда тўлиб-тошди. Хар куни юзлаб паспортида Тошкент пропискаси бўлмаганлар ўз вилоятларига департация килинмокда, хукуматнинг гамхурлигини карангки, бунинг учун махсус автобуслар ажратилган. Хар куни вилоятларга бир неча автокарвонлар йўлга тушмокда. Ўзини муассаса ходими деб таништирган милиция майори Ортик Охуновнинг билдиришича, бу автобуслар шахар хокимлиги томонидан ажратилган бўлиб, улар келгиндиларни ўз юртларига бепул олиб бориб ташлайди. Шунингдек, Тошкентга киришдаги блок-постларда хам паспорт назорати кучайтирилган.

Яна бир милиция ходими эса, дайдиларни ушлаб туриш муассасасида мардикорларга нисбатан муомалага чидаб бўлмаслигини эътироф этди. Унинг айтишича, аввал мардикорларнинг минг бир азоблар билан топган маблаглари тортиб олинади, сўнгра ўзларидан Тошкентга кайтиб келмаслик хакида тилхат олиниб, хакаоратли сўзлар билан сийланади. Хуллас, Узбекистонннинг оддий фукароси ўз такдирини белгилайдиган Парламентига овоз беришга шу тарика тайёрланмокда, шубхасиз, бундай юртнинг келажаги «буюк» бўлади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону