17 December 2004
04:00 - 19:00 - Тошкентда «Бирлик» рахбарларининг мажлиси - ЕХХТ кузатувчилари «бирлик»чилар билан учрашдилар
19:00 - Тошкентда «Бирлик» рахбарларининг мажлиси

Бугун пойтахтда «Бирлик Партияси раис ўринбосарлари ва вилоят ташкилотлари рахбарларининг йигилиши бўлиб ўтди. Партия раисининг ўринбосари Пўлат Охун томонидан бошкарилган мажлисда ташкилотни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш учун топшириладиган хужжатларни тайёрлаш жараёни кандай кетаётгани кўриб чикилди.

Мажлисда партия аъзоларининг 20 мингдан ошик бўлиши керак бўлган рўйхатида хали хам камчиликлар борлиги эътироф этилди ва уларни тамомлаш учун килинадиган ишлар хусусида келишиб олинди. АКШда яшаётган партия раиси Абдурахим Пўлат телефон оркали мажлисда иштирок этди.

ЕХХТ кузатувчилари «бирлик»чилар билан учрашдилар

Ўзбекистон парламентининг Конунчилик палатасига ўтказиладиган сайловга бир хафтадан сал ортикрок вакт колди. Демократик институтлар ва инсон хукуклари бўйича ЕХХТ бюросининг чекланган миссияси хам гурухларга бўлиниб, республикада ўз фаолиятини олиб бормокда. Хабарларга кўра, сўнгги кунларда улар, масалан, Кашкадарё, Бухоро, Фаргона вилоятларида депутатликка номзодлар, рўйхатдан ўтолмаган ташаббускор гурухларнинг вакиллари, сайловчилар билан учрашдилар.

Кеча ЕХХТ миссиясининг аъзолари Джон Салленс,Андреас, Кольшуттер, Евгений Дайно Кўкон шахрида, Ўзбекистон Инсон хукукларини химоя килиш «Эзгулик» жамиятининг минтакавий ташкилоти идорасида мухолифат вакиллари томонидан номзод кўрсатиш учун олиб борилган ишлар била танишдилар, ташаббус гурухлари томонидан тайёрланган хужжатларни атрофлича ўрганиб чикдилар. Мухолифат вакиллари округ комиссиясиялари томонидан йўл кўйилган конунбузарликлар хакида кузатувчиларга батафсил маълумот бердилар. Учрашув кизгин муносабатда ўтди, унга катнашган мухбиримиз.

ЕХХТ миссиясининг аъзолари Кўкондаги округ сайлов комиссияси раиси билан хам учрашганлари, комиссия раиси «Бирлик»дан кўрсатилган номзод Ташаббус гурухининг хужжатлари нотариус томонидан тасдикланмагани учун рўйхатга олинмаганини айтганини тилга олдилар. «Бирлик»чилар миссия аъзоларига нотариусда тасдикланган хужжатларининг нусхасини бердилар ва сайлов комиссияси аъзолари мухолифат номзодларининг хужжатларини олмаслик учун иш жойларидан бир неча кунга кочиб кетганларини исботловчи далилларни кўрсатдилар. Европалик кузатувчиларнинг бу каби вокеларни эшитишдан, сайлов комиссияси раисининг тўгридан тўгри уларни алдаганидан хайратга тушганларини беркитиб хам ўтирмадилар ва бу фактлар ўз хисоботларида акс этажагини билдирдилар.

Учрашувда водийдаги ташаббус гурухлари томонидан ўз номзодини кўйган 15 нафар «Бирлик» Партияси фаоллари, жумладан партия раисининг ўринбосарлари Исмоил Дадажон, Хамдан Сулаймон ва партиянинг Фаргона, Андижон, Наманган вилоят ташкилотлари раислари Адхам Мухиддинов, Акбартой Орипов, Махамадали Корабоевлар катнашдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону