29 April 2016
19:46 - Истанбулда ўзбек аёли ўзи билан яшайдиган турк тарафидан ўлдирилди

Туркиядаги энг катта Миллиёт газетасининг хабарига кўра, 27 апрель куни 53 ёшли Азиз Ч. исмли Истанбулнинг Башакшеҳир туман полициясига келиб, “мен билан яшаётган аёл ўртасида жанжал чиқди, урушдик, ўйлайманки, у ўлди”, дебди. Полиция ходимлари дарҳол унинг уйига боришибди ва 36 ёшли ўзбекистонлик аёл Нуборакхон Усмонованинг жасадини топишибди. У аёлнинг исми Муборакхон бўлиб, газетада хато ёзилган бўлса керак.

Азиз Ч. полицияга берган ифодасида ўзи бирга яшайдиган аёл билан ичкилик ичишгани, ўрталарида қандайдир жанжал чиққани, Нуборахон ошонадан пичоқ олиб, “сени жинсий органингни кесаман” деб ўзига ташлангани, у ўзини ҳимоя қилиш учун аёлни ургани, кейин ухлаб қолганини билдирибди. Кечаси уйғонса, аёлнинг танаси совуқ эмиш. Шундан кейирн у дарҳол полицияга келибди. Аниқланишича, аёл бўғиб ўлдирилган экан.

Хабарда ўзбекистонлик аёл қандай қилиб Истанбулга келиб қолгани, унинг бу ерда легал ёки нолегал ҳолатда яшагани, бу ерда нима иш қилаётгани айтилмайди.

Хуллас, шунақа гаплар. Ўзбекистоннинг бугунги аҳволидан келиб чиқсак, аслида, хабар қилишга ҳам арзимайдиган оддий воқеа.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону