28 April 2016
22:25 - “Озодлик” радиоси учун шу ҳам хабар: Хоразмда боласини ўлдирган аёл жавобгарликка тортилибди

“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб, хабар беришича, шу йилнинг февралида Урганчдаги "Довдан" зовури ёнида туғиб, чақалоғини сувга чўктирган 31 яшар аëл устидан жиноий иш очилибди. Ўз чақалоғини ўлдиришда айбланаётган эрсиз аёл зовур бўйида ëлғиз ҳолида ўлик бола туққач¸ ундан қутулишга қарор қилган экан.

Урганч туман прокуратураси томонидан ҳамюртимизга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Балки, бундай воқеани ҳам хабар қилиш керакдир, дейди мухбиримиз. Аммо, Ўзбекистон давлат сифатини, ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бораётгани, Ўзбекистоннинг иқтисоди Ғарб мамлакатларини қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқадалиги, демократик мухолифат парча-пурча эканлиги билан иши бўлмайдиган ифлослар қўлидаги радионинг Хоразмдаги манбаси шу хабарни топиб келгани устидан кулиш керак, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону