28 April 2016
20:15 - Қизиқ: Ўзбекистонга эскирган технология киритган шахс 20 йилгача қамалади
Мамлакатга эскирган ишлаб чиқариш ускуналари ва технология импорт қилганлар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинсин, деди президент Ислом Карим куни кеча имзолаган қонун билан.

Подробно.уз сайтининг ёзишича, қонун билан Жиноят Кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, ишлатилган, ишдан чиққан, маънан эскирган ёки замонавий талабларга жавоб бера олмайдиган, республика манфаатига йирик миқдорда зарар етказган ускуна ва технологияларни мамлакатга олиб кирганлик учун жазо чоралари кучайтирилган.

Қонунга мувофиқ, модернизация дастури доирасида Ўзбекистонга импорт қилинаётган технологик жиҳозларнинг ясалиш муддати мамлакатга олиб кирилгунига қадар уч йилдан ошмаслиги зарур. Сайт бу нарса ЖКга янги модда бўлиб ёки биронта моддани ўзгартириш билан киритилгани хусусида маълумот бермаган.

Бу янгиликнинг қизиқлиги шундаки, гап мамлакатга киритилаётган технологиянинг янги ёки эскилигида бўлмаслиги керак. Агар биз ҳақиқий рақобатга асосланган бозор иқтисодига ўтсак, ҳеч ким ўзига зарар келтирадиган технологияни, унинг эски ёки янгилигидан қатъий назар, Ўзбекистонга олиб келмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону