27 April 2016
22:25 - Тошкентлик билан оила қурган фуқаро турмуш ўртоғидан ажрашса, пропискадан маҳрум қилинади
Пойтахт ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганига бир йил бўлмаган шахс оиласи билан ажрашса, у ҳолда пропискасини йўқотади. Шу кунларда бундай қонунга қўл қўйган Ислом Карим ўз ҳаракати билан Тошкент қамалини яна-да кучайтираётганини билдирди.

Бундан ташқари пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароси 5 кундан ортиқ Тошкентда юриши керак эмас. Янги тартибларга кўра, бу қоидаларни бузиб, ўз Ватани пойтахтида эркин юришга жазм қилган фуқаро жиноятчига айланади.

Ислом Карим бундай ақлга сиғмайдиган ишлари билан бутун Ўзбекистонни, биринчи навбатда, Тошкентни катта қамоқхонага айлантириш йўналишидаги режаларини амалга ошираётганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону