27 April 2016
14:39 - Россияга кўра, ислом терроризмининг илдизлари Ғарбнинг сиёсатида, Эронга кўра, Исроилда, Абдураҳим Пўлатга кўра, Исломнинг хато тушунчаларида
Ҳозир Россия пойтахтида V Москва Халқаро Хавфсизлик Конференцияси ўтмоқда. Табиий, “халқаро хавфсизлик” масаласининг марказида “ислом терроризм”и турибди. Аммо, ҳар кимнинг бу масалага ёндошиши ўта фарқлидир.

Масалан, Россия армияси Бош Штаби бошлиғи Валерий Герасимов Москвадаги конференцияда нутқ сўзлар экан, терроризмни ҳарбий кучсиз енгиб бўлмаслиги, аммо ҳарбий кучнинг ўзи етарсиз бўлгани ҳақида гапириб, унинг илдизларини қидиришга ҳаракат қилганга ўхшаётганлиги, агар у ростдан ҳам ислом терроризмининг илдизларини қидираётган бўлса, яхши нарса бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, у терроризмнинг илдизларини ғарбдагилар суверен давлатларнинг сиёсатига аралашаётганлари билан изоҳлашга уруниши масхарабозликданбошқа нарса эмас. Нимамиш, унга кўра, ғарбдагиларнинг мақсади ҳамма ерда ғарбий демократиянинг қадриятларини сингдириш эмиш ва терроризм айнан шунинг оқибати эмиш.

Тўғри, Ғарб дин эркинлиги нималигини тўла тушунмасдан, қайсибир маънода терроризмни рағбатлантирди. Аммо, аслида Путиннинг фикрини суқишга уринаётган Валерий Герасимов ўз масхарабозлигини тушунмаётганга ўхшайди.

Бу конференцияда нутқ сўзлаган Эрон Мудофаа вазири Ҳусайин Дехгон масхарабозликда рус генералидан ҳам олдинга кетгани устидан кулиш керак, холос. Унга кўра, АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони такфир-сионистик оқимларни қўллаб-қувватлаётганидан ислом терроризми ўртага чиққан эмиш.

Лекин, нима бўлганда ҳам, Россиянинг ҳарбий лидери ва Эрон Мудофаа вазири ислом терроризмининг илдизларини қидиришга ҳаракат қилаётганларининг ўзи олқишга сазовордир. Қидириш бошландими, охир-оқибат топилади.

Аслида, топиб бўлинди ҳам. “Бирлик” лилдери Абдураҳим Пўлат ислом терроризмининг илдизлари - Ислом дини Қуръонни нотўғри тафсир қилиш натижасида шаклланган хато тушунчаларга асосланаётганидадир. Хато тушунчаларнинг асосийси – давлат исломий бўлиши кераклигидир. Динни қурол қилиб ҳокимиятни қўлга олиш ҳаракатидаги гуруҳлар терроризмга ёпишмоқдалар, динни парчаламоқдалар, масҳаблаштирмоқдалар. Булардан қутилишнинг ягона йўли, динни давлатдан айиришдир. Яъни, дунёвийли/секуляризм принципини қабул қилишдир.

Минг афсуски, бунга эришиш осон эмас. Ҳозирча Толибон, Ал-Қоида ва ИШИД каби оқимлар қон тўкаверадилар. Қизиғи шундаки, айнан уларниннг бефойда қон тўкавериши дунёда Ислом дини ва мусулмонларга нисбатан нафратни кучайтираверади ва айнан мусулмонларга ислом терроризмининг илдизлари Исломнинг ўзида эканлигини тезроқ тушуниб етишда ёрдам беради. Абдураҳим Пўлатни тўғри тушунадиганлар тезроқ кўпайса, мусулмонларнинг қони тўкилиши шунча тезроқ тўхтатилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону