03 June 2009
08:28 -
Ал-Қоида “Ҳаракат” сайтини ўқийдими, ёки ўзи шунақа ақллими?
Сайтимизнинг 30 ва 31 май янгиликларида Покистон қўшинларининг Сват водийси ва Вазиристондаги ғалабаси хусусида шундай ёзган эдик:
30 май: Бугун Покистон армияси Сват водисининг асосий шаҳри Мингорани Толибон жангариларидан бутунлай тозалаб, назоратни ўз қўлига ўтказганини билдирди. Жанглардан олдин 300 минг аҳолиси бўлган Мингора ва унинг атрофидаги кичикрок шаҳарчаларни Толибон кучларидан озод қилиш пайтида 1,217 жангари ўлдирилди...
31 май: Бугун Жанубий Вазиристонда ҳам жангариларга ҳужум уюштирган Покистон қўшинлари Толибоннинг 40 одамини ўлдиргани маълум бўлди... Ироқда ислом жангариларини йўқ қилишга эришган АҚШ энди бутун кучини Покистон ва Афғонистонга ташлагани кўриниб турибди. Покистон армиясининг ғалабалари орқасида АҚШ турганини исбот талаб қилмайдиган фактдир.
- Покистон армиясининг ғалабалари орқасида, - дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, - АҚШ турганини биздан бошқа хабар агентликлари ҳам тушунган бўлиши мумкин, аммо буни очиқча ёзишга журъат этган фақат биз бўлдик. Энди маълум бўлишича, Покистонда катта мағлубиятга учраган Толибоннинг раҳномаси бўлмиш Ал-Қоиданинг раҳабарлари ёки бизнинг сайтимизни ўқийдилар ёки баъзи масалаларни анализ қилишга ўзларининг ҳам кучлари етади. Бунинг исботи сифатида, Reuters агентлиги тарқатган қуйидаги хабарни келтириш мумкин.
Ал-Қоида иерархиясида иккинчи ўринда турадиган Айман аз-Завахири Миср раҳбарларига мурожаат қилиб, АҚШ президенти Барак Обаманинг бу мамлакатга ташрифини бекор қилишга чақирди. Маълумки, бу ташриф доирасида Барак Обама мусулмон дунёсига мурожаат ҳам қилмоқчи. “Унинг мусулмонларга мурожаатини Покистоннинг Сват водийсида мусуслмонларга қарши қонли кампанияси орқали олиб бўлдик”, дебди аз-Завахири Ал-Коидага боғлиқ сайтларнинг бирида.
Ал-Қоида “Ҳаракат” сайтини ўқийдими ўқимийдими, бизни қизиқтирмайди. Қолаверса, ҳозир у билан бирга бўлган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати вакиллари сайтимизни кузатиб боришаётганига шубҳа йўқ. Улар орқали ал-Завахири ҳам “Ҳаракат” сайтининг фикр-мулоҳазаларидан хабардор бўлса керак. Аммо, Ал-Қоиданинг бош террористи бир нарсада янглишади. АҚШ Сват водийсида мусулмонларга эмас, ислом экстремистларига сигнал берди, бошқачароқ айтсак, мурожат қилди.
Лекин мусулмонлар бир ҳовуч террористлардан иборат эмас. Биз ҳам мусулмонмиз. Ва АҚШ президенти ҳамма мусулмонларга нима демоқчи эканини эшитишни истаймиз. Аслида, у нима дейишини биз шундоқ ҳам тахмин қилишимиз мумкин. Аммо ҳозир башоратчилик билан шуғулланиш ниятимиз йўқ. Эртага ҳамма нарса маълум бўлади.