10 December 2004
04:00 - 23:30 - Москвада матбуот конференцияси: Хокимият ва мусулмонларнинг хаклари 20:30 - Ислом Каримов Тошкент майдонларида бўлди - АКШ Дастурнинг бош максади - ижобий демократик янгиланишлар килиш 15:00 - Россия парламенти вакиллари юртимизда
23:30 - Москвада матбуот конференцияси: Хокимият ва мусулмонларнинг хаклари

Бугун халкаро инсон хукуклари куни муносабати билан Москвада бир катор тадбирлар ўтказилди. Масалан, «Мемориал» бошчилигида «Хур инсонлар марши» деб номланган оммавий юриш ташкил килинди. Мустакил матбуот марказида ўтказилган «Хокимият ва мусулмонларнинг хаклари: Муаммолар ва келажак» номли матбуот конференцияси хам шу тадбирлар жумласидандир.

Матбуот конференциясига келган журналистларнинг саволларига РФ президенти кошидаги Инсон хукуклари комиссиясининг аъзоси, Мусулмон ижтимоий ташкилотлари «Хак-Справедливость»нинг Олий кенгаши раиси профессор Комилжон Каландаров, «Хак-Справедливость»нинг Олий кенгаши аъзоси Сергей Комяков, РФ Муфтийлар кенгашининг аъзоси Исмагил Хазрат Шенгеров ва бошкалар жавоб бердилар. Бу тадбирга катнашган «Харакат» журналининг Россиядаги вакили Бахром Хамроевнинг билдиришича, матбуот конференясида, хеч кимнинг номи очик айтилмасдан, Россия рахбарларининг нотўгри сиёсати туфайли ахолининг кўпчилигида мусулманлар террористдир деган фикр шакллангани танкид килинди ва бу фикрни ўзгартириш учун нималар килиш кераклиги хусусида гапирилди.

Мусулмонларга юрт ташкарисидан, хусусан Саудия Арабистони ва АКШдан катта микдорда молиявий ёрдам келаётгани хам хавфли бир тендеция сифатида тилга олинди. Бахром Хамроевнинг саволига жавоб берган матбуот конференцияси катнашчилари Ўзбекистонда мусулмонларга карши олиб борилаётган катагон сиёсатини кораладилар ва бу сиёсат мусулмонларнинг янада радикаллашига йўл очишидан хавотир эканликларини билдирдилар.

20:30 - Ислом Каримов Тошкент майдонларида бўлди

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов республика пойтахтининг Эски Жува ва Мустакиллик майдонларида бўлиб, курилиш (тўгрироги, эски биноларни бузиш) ишлари билан танишди ва нималарни кандай куриш бўйича ўз «фойдали» маслахатларини берди.

Тошкент эскишахар кисмининг тарихий маркази - Эски Жува майдони ва унинг атрофини туб реконструкция килиш макадида якинда бу ердаги бино ва уй-жойлар, ахоли ва ташкилотларни аввалдан огохлантирмай ва олдинда кахратон киш борлигига карамай, бузиб ташлашга киришилган эди. Булар орасида, масалан, Республика ёш томошабинлар театри (ТЮЗ), 1-босмахона, «Гулистон» ресторани, Заркайнар ва Сагбон кўчалари бошланадиган худудлардаги уй-жойлар бор. Мустакиллик майдонида эса унинг коматини бузаётир дея маълуму машхур 19 каватли маъмурий бино хам емирилмокда.

Ислом Каримов Тошкент майдонларида бўлганида унга кўпгина расмий шахслар, жумладан ички ишлар вазири Алматов, миллий хавфсизлик хизмати рахбари Иноятов, Тошкент шахар хокими Шоабдурахмов ва бошкалар хамрохлик килди. Жуда кучли хавфсизлик чоралари кўрилди.

АКШ Дастурнинг бош максади - ижобий демократик янгиланишлар килиш

Ўзбекистонда АКШ Халкаро Тараккиёт Агентлигининг Фукароларни кўллаб-кувватлаш дастури амалга оширила бошлаганига 2 йил бўлди. Дастурнинг бош максади Ўзбекистонда ижтимоий-иктисодий ва сиёсий жихатдан ижобий демократик янгиланишлар килиш ва аник максадли гурухлар билан иш олиб боришдан иборат.

Кеча Тошкентда мазкур дастур бўйича килинган ишлар хисоботини тинглашга ва унинг 2-боскичига киришишга багишланган конференция бўлиб ўтди. Унда нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Конференцияда катнашиб, сўзга чиккан АКШ элчиси Жон Пурнеллнинг айтишича, у ўзининг бу ердаги фаолияти давомида республикамизнинг кўп жойларида одамлар билан учрашганида, нодавлат, нотижорат ташкилотларига муносабат ўзгарганига ва бу ташкилотлар одамларнинг муаммоларини хал килишда ёрдам бераётганига икрор бўлган. Элчи мазкур ташкилотларнинг фаолияти ва шахсий ташаббуслар хукуматга каршилик кўрсатиш ёки у билан ракобатда бўлиш эмас, балки соглом хамкорлик килиш эканини одамлар яхши тушунаётганларини хам пайкаган

15:00 - Россия парламенти вакиллари юртимизда

МДХ ишлари ва ватандошлар билан алокалар бўйича Россия Давлат думаси кўмитаси раисининг ўринбосари Ахмед Билолов бошчилигида Ўзбекистонга келган хайъат кеча Марказий Сайлов Комиссияси раисининг ўринбосари Сайёра Хўжаев билан учрашди. Учрашувда Россиянинг Тошкентдаги элчиси Ф.Мухаметшин хам иштирок этди. Бу хакда хабар берган ЎзА мухбирининг билдиришига кўра, сайловга бир неча кун колганда Ўзбекистонга Давлат думасининг кузатувчилари келади. Яна унинг ёзишича, «учрашувда жахон хамжамияти мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга катта кизикиш билан караётгани кайд этилган» эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону