03 June 2009
01:04 -
Адвокатга қўйилаётган айблов тасдиқланмади
Жиноят ишлари бўйича Асака шаҳар суди судьяси Х. Хўжамов раислигида бораётган маҳкама 56 ёшли адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқовга нисбатан қўйилаётган айбловни тасдиқламади. Булоқбоши тумани фуқаролик суди судьяси К. Нажмуддинованинг даъвоси асосида туҳмат қилишда айбланаётган адвокатнинг иши юзасидан суд ишни қайта терговга юбориш ҳақида ажрим қилди. Мамлакат судлов тизимида амалда оқлов ҳукмининг йўқлигини инобатга олсак, адвокат ишда тўла ютиб чиқди ва унга қўйилган айблов тасдиғини топмади, дейиш мумкин.
Аксинча, судья К. Нажмуддинованинг жинояти фош бўла бошлади, у яқинда судьяликдан олиниб, жавобгарликка тортилади, менда бунга асослар етарли, деди Аҳмаджон Мамасиддиқов. Унинг таъкидлашича, ишнинг қайта терговга юборилишига рози эмас, апеллация ва юқори босқич судларида оқлов олиш учун курашини давом эттиради.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, адвокатнинг касбий фаолияти борасидаги лицензияси ўтган йилнинг 26 декабрида ҳаракатдан тўхтатилган ва у жиноий жавобгарликка тортилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланаётганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения