02 June 2009
11:04 - Эронда президент номзодларидан бири озори
10 кундан кейин Эронда бўладиган президент сайловида Маҳмуд Аҳмадинажод ютиб чиқишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Шу сабабдан бўлса керак, бошқа номзодлар билан ҳеч ким ортиқча қизиқмайди ҳам. Ваҳоланки, номзодлардан бири – собиқ Бош вазир Мирҳусейн Мусавининг миллати озоридир.

Эрон аҳолисининг 30 миллиони озори бўлгани сабабли, бу номзод сайловда муҳим роль ўйнаши мумкин. Унинг сайловолди дастурида Эрондаги камчиликни ташкил қилувчи миллатларга она тилида таълим бериш ваъдаси бор. Демак, Мирҳусейн Мусавига бундай миллатларнинг вакиллари ҳам овоз бериши мумкин.

Озорбайжондаги сиёсий экспертларнинг фикрича, Эронда яшайдиган озориларнинг кўпчлиги ўзини бошқа миллат вакили деб ҳис этмайди, улар ҳукумат ва армияда кучли мавқега эгалар, аммо ўзларини эронлик, яъни форс эмас, айнан эронлик деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам “Жанубий Озорбайжон миллий уйғониш “ ҳаракатининг аъзолари ва унга хайрихоҳларнинг сони 5 миллиондан ошмас экан. Бу ҳаракат аъзоларининг катта бир қисми бўладиган сайловни бойкот қилиш тарафдори.

Шундай бўлса ҳам, сайловларда озори аслли номзод Мирҳусейн Мусави қанча овоз олиши муҳим аҳамитга эга бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону