02 June 2009
07:34 -
Тойлоқда Дилмурод Саййиднинг суди бошланди (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизматининг хабари)
Кеча жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судида (судья Н. Мирмуҳамедов, давлат айбловчиси А. Хидиров) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййид (Саидов) устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Суд маҳкамасига тортилган шахслар - Марғуба Жўраева, Дилмурод Саййид, Анвар Пўлатов ҳамда Тўра Эргашевлар бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) 2 ва 3-қисмлари ҳамда 228-моддаси (Қалбаки ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар тайёрлаш)да айбланмоқда.
Бугунги маҳкамада судланувчилар, жабрланувчилар, ҳимоячилар шахси аниқланди ҳамда судга илтимоснома ва талаблар сўралди.
Ишда судланувчи Дилмурод Саййиднинг адвокати сифатида иштирок этаётган Руҳиддин Комилов жабрланувчи, “Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган МТП раҳбари Аслиддин Ўринбоев ва бошқаларнинг устидан талон-тарожлик ва мансаб суиистеъмоллигига доир иш қўзғатилгани, иш материаллари мазкур ишга қўшиб қўрилиши лозимлигини айтди. Адвокат Жомбой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги мазкур иш Дилмурод Саййиднинг беайблигини исботлаши мумкинлиги, жабрланувчилар гуруҳи ҳақиқатан ҳам жиноятчи кимсалар эканини таъкидлаб, ишни мазкур жиноят ишига қўшиб кўриш ҳақида илтимоснома киритди. Илтимоснома узоқ муҳокамалардан сўнг давлат айбловчисининг қаршилигига қарамай қаноатлантирилди.
Судланувчи Дилмурод Саййидни жамоатчи ҳимоячи сифатида ҳимоя қилаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилиги талаблари асосида маҳкама жараёнларини аудио, видеотасмаларга олиш бўйича илтимоснома киритди. Қарийб бир соатлик муҳокамалардан прокурорнинг талаби билан илтимоснома рад қилинди. Бошқа талаб ва илтимосномалар бўлмади. Шундан сўнг маҳкама 4 июнга қадар танаффус эълон қилди.
Ҳозирча маҳкама жараёни процессуал қонунчилик талаблари доирасида бормоқда. Суд залининг торлиги туфайли маҳкамани кузатиш учун келган 30 дан ортиқ киши залга киритилмади. “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг соғлиғи, яхши. У ўзини бардам ҳис қилаётганини таъкидлади.