01 June 2009
10:43 - Андижонда нима бўлди? – Ҳақиқатга яқин тахмин
25 дан 26 майга ўтар кечаси Хонабодда милиция пунктигами ёки шаҳар милиция бошқармасига ҳужум ва 26 май куни Андижонда бир одамнинг гўёки ўзини-ўзи портлатишининг, биринчидан, ислом-экстремистларига алоқаси йўқ, иккинчидан, бу икки воқеа ҳам бир-бирига боғланмаган.

Ислом экстремистлари ва улар билан бирга бўлган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати Покистон армиясининг зарбалари остида ўзи билан ўзи овора. Улар бутунлай йўқ бўлиб кетмаслик учун ҳаёт-мамот уруши ичидалар. Ҳозир улар Ўзбекситонда бир акция қилолишларини тасаввур қилиб бўлмайди. Айтайлик, улар ўлим олдида бўлса ҳам ўзларини кўрсатиб қўйишга қарор қилдилар. У ҳолда, улар бу хусусда катта шов-шув кўтаришлари керак эди. Аммо, бундай қилинмади. Uznews.net cайтида ислом экстремистлари номидан тарқатилган баёнот эса, сайт юритувчиларининг масхарабозлигидан бошқа нарса эмас.

Бир неча кишининг Хонабодга ҳужуми - маҳаллий мафия гуруҳчасининг милиция қўлига тушиб қолган ўз одамини қутқариш учун қилган қўлбола ҳаракат бўлса керак. Бу сафар милиция ходимлари бандитлардан кучлироқ чиққани муносабати билан уларни табриклаш мумкин. Аммо, кучлар сал кам баравар бўлганини ҳам тан олиш керак.

Андижон шаҳридаги портлаш нимадан иборат эканлигини вақт кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону